Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Google тасодифан Украинадаги ҳарбий объектларнинг хариталарини ошкор қилди
Россия нашрлари аллақачон бу суратларни «фаол тарқата бошлаган». Google вазиятни тўғирлаш устида ишламоқда.
Google Maps хариталари янгиланганидан кейин Украинадаги ҳарбий объектларнинг сунъий йўлдош тасвирлари ошкор бўлиб қолди. Бу ҳақда Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши қошидаги дезинформацияга қарши кураш маркази раҳбари Андрий Коваленко маълум қилди.
«Вазиятни тасаввур қилинг. Google хариталарни янгилаб, ҳарбий тизимларимизнинг жойлашувини кўрсатадиган расмларни жойлаштирди (аниқ айтмайман). Буни тезда тузатиш учун улар билан боғландик, аммо уларда дам олиш кунлари, бунга вақт йўқ», деб ёзди Коваленко ижтимоий тармоқда.
Расмийнинг қўшимча қилишича, Россия нашрлари аллақачон бу суратларни «фаол тарқата бошлаган». Хусусан, Z-каналлар Google Maps иловасидан Украина ҳарбий иншоотлари хариталари скриншотларини чоп этган.
Коваленко сўзларига кўра, Google вакиллари янгиланган сунъий йўлдош суратларига жамоатчиликнинг муносабатидан сўнг, Украина расмийлари билан боғланган.
«Улар ҳарбий тизимларимизнинг жойлашуви тасвирлари билан боғлиқ вазиятни тўғирлаш устида ишлаётганини айтишмоқда», деб қўшимча қилди у.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
10:23 / 28.05.2025
Давлат департаменти спикери: Россия Трампнинг сўзларини жиддий қабул қилиши керак
09:03 / 28.05.2025