Ўзбекистон | 11:51 / 03.11.2024
4704
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда таҳсил олаётган хорижлик талабалар сони маълум қилинди

2018 йилга нисбатан 2024 йилда хорижлик талабалар сони тўрт баробарга ошган.

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023/2024 ўқув йили бошига Ўзбекистондаги олий таълим муассасаларида 10 845 нафар хорижлик талабалар таҳсил олмоқда.

Уларнинг сони ўтган йилларда қуйидагича бўлган:

  • 2018/2019 ўқув йилида – 2,7 минг нафар;
  • 2019/2020 ўқув йилида – 3,6 минг нафар;
  • 2020/2021 ўқув йилида – 4,2 минг нафар;
  • 2021/2022 ўқув йилида 5,1 минг нафар;
  • 2022/2023 ўқув йилида 5 минг нафар;
  • 2023/2024 ўқув йилида 10,8 минг нафар.

Ўзбекистонда ўқиётган хорижлик талабаларнинг давлатлар кесимида тақсимланиши қуйидагича бўлган:

  • Ҳиндистон – 5733 нафар;
  • Покистон – 1358 нафар;
  • Туркманистон – 904 нафар;
  • Россия – 750 нафар;
  • Қозоғистон – 537 нафар;
  • Тожикистон – 285 нафар;
  • Қирғиз Республикаси – 285 нафар;
  • Афғонистон – 196 нафар;
  • Хитой – 182 нафар;
  • Корея Республикаси – 176 нафар;
  • Канада – 124 нафар;
  • Бошқалар – 315 нафар.

Мавзуга оид