Қамчиқ довонида юк машинаси ёниб кетди
Ёнғин сабабли Қамчиқ довонидан ўтган халқаро йўлнинг бир томонида қатнов тўхтаб қолган.
Қамчиқ довонидан ўтган халқаро автомобил йўлида юк машинасида ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Ҳодиса бугун, 2024 йил 3 ноябрь куни соат 14:30 ларда содир бўлган. Қамчиқ довонидан ўтувчи А-373 автомобиль йўлининг 226-километрида "Водий-Тошкент" йўналишида ҳаракатланаётган юк автомобилида қисқа туташув сабабли ёнғин юзага келган.
“Айни вақтларда ФВВ ходимлари томонидан ёнғинни ўчириш чоралари кўрилмоқда. Ҳаракат хавфсизлиги ЙПХ ходимлари томонидан тўлиқ таъминланмоқда. "Водий-Тошкент" йўналишида вақтинчалик ҳаракат тўхтатилган. Ёнғин ўчирилгач, ҳаракат тўлиқ очилади”, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, ҳодисада ҳеч ким тан жароҳати олмаган ва ҳалок бўлмаган.