Жаҳон | 18:24 / 04.11.2024
6992
1 дақиқада ўқилади

Перуда футболчи ўйин вақтида чақмоқ уриши оқибатида ҳалок бўлди

Унинг қўлида металл билагузук бўлгани таъкидланмоқда.

Фото: Видеодан кадр

Перу ҳаваскорлар чемпионати доирасидаги футбол ўйинида фожиа юз берди.

«Фамилиа Чокка» ва «Хувентуд Беллависта» ўртасидаги баҳс вақтида стадионга чақмоқ урди. Ҳакам зудлик билан ўйинни тўхтатди.

Бироқ, футболчилар майдонни тарк эта бошлаганида яна бир бор чақмоқ чақди ва бу сафар футболчиларга тегди. Оқибатда, 39 ёшли Хосе де ла Круз ҳалок бўлди, яна 7 футболчи жароҳат олди. Улар куйиш жароҳати билан шифохонага етказилди.

Чилка муниципалитети фуқаролик мудофааси раҳбарининг матбуотга хабар беришича, яшин футболчининг қўлидаги металл билагузук туфайли урган.

Мавзуга оид