Полша Ўзбекистон тоғ-кон саноатида лойиҳаларни амалга оширмоқчи
Ўзбекистоннинг Варшава шаҳридаги элчихонасида Полшанинг Damel компанияси вице-президенти Роберт Томашевски билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув давомида Damel компанияси ҳамда Ўзбекистон Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, "Олмалиқ кон-металлургия комбинати" АЖ, "Навоий кон-металлургия комбинати" АЖ, Навоий вилояти ҳокимлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.
Томонлар келгусидаги инновацион технологияларни татбиқ қилиш ва ишлаб чиқариш жараёнларини модернизация қилишда ҳамкорлик қилиш истиқболлари хусусида фикр алмашилди.
Ўзбекистоннинг тоғ-кон саноати салоҳиятини янада оширишга қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари ҳам кўриб чиқилди.
1940 йилда ташкил этилган Damel компанияси геология ва тоғ-кон саноати учун электр двигателларини ишлаб чиқаради. Компания ўз конструкторлик бюроси ва техника базасига эга бўлиб, шериклар талабига мос равишда электр двигателларини лойиҳалаш ва ишлаб чиқариш имкониятига эга.
Мавзуга оид
23:47 / 23.11.2024
Лукашенко полшалик қочоқ судяга бошпана тақдим этди
19:14 / 23.11.2024
Полшалик фермерлар Украина билан чегарадаги назорат-ўтказиш пунктини тўсиб қўйди
16:02 / 20.11.2024
Варшава кўчаларидаги ўлимлар 2 баробарга камайтирилди: қандай қилиб?
11:02 / 18.11.2024