Жаҳон | 15:50 / 05.11.2024
2027
1 дақиқада ўқилади

Исроил армиясининг Ғазодаги йўқотишлари 781 кишига етди

Фаластин эксклавининг шимолида яна бир исроиллик аскар ҳалок бўлди.

Фото: EPA

7 октябр куни Ғазо секторига агрессия бошланганидан бери Исроил армиясининг йўқотишлари 781 кишига етди. Бу ҳақда армия матбуот хизмати баёнотида айтилади.

Аввалроқ Фаластин эксклавининг шимолий қисмида граната портлаши оқибатида яна бир исроиллик аскар ҳалок бўлган эди.

Воқеа юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ғазо секторида қуруқликдаги операция давомида ўлганларнинг умумий сонидан Исроил қўшинлари 369 кишини йўқотди.

Исроил армияси қурбонлар ва ярадорларнинг ҳақиқий сонини яширгани учун танқид қилиняпти.

Исроилнинг Ғазо секторидаги тажовузи оқибатида 2023 йил 7 октябрдан бери 43 314 нафар фаластинлик, жумладан 17 210 нафар болалар ва 11 742 нафар аёллар ҳалок бўлди. Яна 102 019 фаластинлик яраланган.

Мавзуга оид