Жамият | 09:25 / 06.11.2024
1944
1 дақиқада ўқилади

Жиззахда қарийб 800 млн сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган фуқаро аниқланди

Шароф Рашидов туманида фуқаро ўзига тегишли бинода тижорат мақсадида ҳисоблагичдан ташқари электр қурилмалар ўрнатган ҳолда 780,5 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган.

Фото: Ўзэнергоинспекция

Жиззах вилоятида 780,5 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди. 

“Ўзэнергоинспекция” хабарига кўра, Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида фуқаро Т.Ш. ўзига тегишли бинода тижорат мақсадида ҳисоблагичдан ташқари электр қурилмалар ўрнатган ҳолда 780,5 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.

Мавзуга оид