Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Google хариталардан Украинадаги ҳарбий объектлар тасвирини олиб ташлади
Google Maps хариталари янгиланганидан кейин Украинадаги ҳарбий объектларнинг сунъий йўлдош тасвирларини ошкор қилиб қўйганди.
Google Maps хариталари янгиланганидан кейин Украинадаги ҳарбий объектларнинг сунъий йўлдош тасвирлари ошкор бўлиб қолгани тўғрисида хабар берилганди. Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши қошидаги дезинформацияга қарши кураш маркази раҳбари Андрей Коваленко ҳозирда Google Maps сервисидан ҳарбий объектлар тасвирлари олиб ташлаганини маълум қилди.
«Google хариталар билан боғлиқ вазиятни тузатди. Ҳарбий объектлар ва тизимлар энди кўринмайди. Кейинчалик ҳам барчаси яхши бўлади», — дейди Коваленко.
Аввалроқ Коваленко Google вакиллари билан учрашиш ниятида эканини маълум қилганди. «Уларга Украина ҳарбий тизимлари ва объектлари тасвирларини, улар бир йил олдинги бўлишига қарамай, харитага жойлаштириш мумкин эмаслигини тушунтирмоқчиман», — деган эди у. Коваленко корпорация вакиллари билан учрашган ёки учрашмаганига ойдинлик киритмаган.
3 ноябр куни Google тасодифан Украинадаги ҳарбий объектларнинг хариталарини ошкор қилиб қўйди. Расмийнинг қўшимча қилишича, Россия нашрлари аллақачон бу суратларни «фаол тарқата бошлаган». Хусусан, Z-каналлар Google Maps иловасидан Украина ҳарбий иншоотлари хариталари скриншотларини чоп этган.
Картографик сервислар, жумладан, Google Maps турли давлатларнинг ҳарбий объектларининг сунъий йўлдошдан олинган тасвирларини хиралаштириб кўрсатади. «Медиазона»нинг ёзишича, «Яндекс.Хариталар» ҳам Россиядаги ҳарбий аэродромларнинг сунъий йўлдош тасвирларини хиралаштиришни бошлаган.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
20:37 / 27.05.2025
Келлог: Россия ва Украинанинг урушдаги йўқотишлари 1 миллион кишидан ошди
20:17 / 27.05.2025