Иқтисодиёт | 13:29 / 07.11.2024
1901
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Хитой аниқ қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқишни режалаштирмоқда

Ўзбекистон Бош консулхонаси ходимлари Хитойнинг Canton Enterprises Chamber of Commerce ташкилоти раҳбарияти билан учрашув ўтказдилар.

Фото: "Дунё" АА

Хитой томонига мамлакатнинг инвестициявий салоҳияти, бизнес муҳити ва сармоядорларга яратилган қулай шарт-шароитлар тўғрисида батафсил маълумот берилди.

Томонлар ўзаро бизнес миссияларни ташкил этиш орқали ҳудудлараро ҳамкорликни кенгайтириш, аниқ қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш юзасидан фикр алмашди.

Икки мамлакат корхоналари ўртасида кооперация алоқаларини кенгайтириш мақсадида Сурхондарё ва Қашқадарё вилояти ишбилармон доиралари ҳамда мазкур уюшмага аъзо корхона вакиллари ўртасида онлайн бизнес-форум ўтказиш ва келажакда делегацияларнинг ўзаро ташрифларини ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилди.

2025 йил 10-12 январь кунлари Гуанчжоу шаҳрининг тарихий кўчаларидан бири – "Бейжин Лу"да Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари ишбилармон доиралари вакилларини таклиф қилган ҳолда Ўзбекистоннинг маданий-тарихий мероси, туризм ва бизнес салоҳияти намойишига бағишланган тақдимот ҳамда B2B форматидаги музокараларни ўтказиш тўғрисида келишиб олинди.

Мавзуга оид