Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия Курск областига ҳужум учун 50 минг кишилик қўшин тўплади — NYT
Қўшин таркибида россиялик аскарлардан ташқари, КХДР ҳарбийлари ҳам бор. Россия Украина шарқидаги қўшинларини жалб этмаган ҳолда кучларини тўплашга муваффақ бўлган — бу «Москвага бир вақтнинг ўзида бир нечта фронтда босим ўтказиш имконини беради».
РФ Мудофаа вазирлиги Курск областига 50 минг кишилик қўшинни жалб этган бўлиб, уларнинг таркибида россиялик аскарлардан ташқари, КХДР ҳарбийлари ҳам бор. Бу ҳақда АҚШ ва Украинадаги расмийларга таяниб, The New York Times хабар берди.
Яқин кунларда улар Украина Қуролли кучлари (УҚК) томонидан қисман эгалланган Курск областида кенг кўламли қарши ҳужумни бошлаши кутилмоқда. Айни вақтда КХДР қўшинлари Курскнинг ғарбий қисмида россияликлар билан жанговар мувофиқлашувдан ўтмоқда. Манбаларнинг баҳолашича, минтақада 10 мингдан ортиқ шимолий кореялик ҳарбий хизматчилар бор.
Нашр маълумотларига кўра, КХДР ҳарбийлари УҚК позицияларига тўғридан ҳужум қилишга тайёрланмоқда. Украиналик амалдорга кўра, шимолий кореялик аскарлар икки гуруҳга бўлиняпти: уларнинг бир қисми ҳужум бўлинмаларидан ўрин олса, қолганлари қайтариб олинган ҳудудлар хавфсизлигини таъминловчи қўллаб-қувватлов бўлинмалари таркибида бўлади.
Шу билан бирга, NYT’нинг таъкидлашича, Россия Украина шарқидаги қўшинларини жалб этмаган ҳолда кучларини тўплашга муваффақ бўлган — бу «Москвага бир вақтнинг ўзида бир нечта фронтда босим ўтказиш имконини беради».
The Washington Post’нинг маълум қилишича, КХДР ҳарбийлари нафақат Курскка, балки қўшни Белгород областига ҳам юборилган.
Украина ҳукумати ва унинг иттифоқчилари октябр охирларидан бери Курск областига КХДР ҳарбийлари келгани ҳақида гапирмоқда. Маълумотларга кўра, Шимолий Корея урушда иштирок этиш учун Россияга 12 мингга яқин ҳарбий хизматчисини юборган — улар орасида 500 нафар офицер ва уч нафар генерал ҳам бор. РФ ҳам, КХДР ҳам ушбу маълумотларни тасдиқламади.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
20:37 / 27.05.2025
Келлог: Россия ва Украинанинг урушдаги йўқотишлари 1 миллион кишидан ошди
20:17 / 27.05.2025