Жаҳон | 19:56 / 11.11.2024
4300
2 дақиқада ўқилади

Алексей Навалнийнинг беваси Магнитский номидаги мукофот лауреати бўлди

Магнисткий номидаги мукофот 2015 йилда Hermitage Capital фонди раҳбари Уилям Браундер томонидан жорий этилган.

Фото: РИА Новости

Россиялик мухолифатчи сиёсатчи Алексей Навалнийнинг беваси Юлия Навалная Сергей Магнитский номидаги мукофот лауреати бўлди. Бу ҳақда Hermitage Capital фонди раҳбари Уилям Браундер маълум қилди.

Қайд этилишича, Навалная «Олов қаъридаги жасорат» номинацияси бўйича мукофотга лойиқ кўрилган.

«Унинг қийинчиликларга нисбатан бардошига, Алексейнинг эркин ва демократик Россияни қуриш миссиясига садоқатига ақл бовар қилиб бўлмайди», — деб ёзади Браудер.

Навалнаянинг ўзи ҳозирча мукофотга муносиб кўрилганига изоҳ бермади.

2007 йилда Hermitage Capital фонди аудитори Сергей Магнитский Россия бюджетидан 5,4 миллиард рублнинг ўзлаштирилиши схемасини фош этган эди — бунга РФ ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари алоқадор бўлган. Оқибатда юрист солиқдан бўйин товлаш айблови билан ҳибсга олинган. 2009 йилда Магнисткий «Матросская тишина» номли тергов изоляторида вафот этган — расмий версияга кўра, унда юрак етишмовчилиги кузатилган.

Магнисткий номидаги мукофот 2015 йилда Браудер томонидан жорий этилган. Сиёсатчи Борис Немцов, москвалик депутат Алексей Горинов, мухолифатчи Сергей Мохнаткин, сиёсатчи Любов Собол ҳам мазкур мукофот лауреатлари бўлган.

Мавзуга оид