Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Наманганда поезд билан тўқнашган Damas ҳайдовчиси ҳалок бўлди
63 ёшли ҳайдовчи «Тўхташ» ишораси белгисига амал қилмай ҳаракатлангани таъкидланмоқда.
9 ноябр куни эрталаб Наманган вилояти, «Уйчи-Чортоқ» темирйўл бекатлари оралиғининг 118-километри 1-тўсиғидаги қўриқланмайдиган темирйўл кесишмасида фожиа содир бўлди. Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ хабар берди.
Қайд қилинишича, темирйўл кесишмасида 1961 йилда туғилган ҳайдовчи Damas русумли автомашинани бошқариб, «Тўхташ» ишораси белгисига амал қилмай темирйўлда ҳаракатланиб келаётан тепловознинг юк вагонига урилган. Оқибатда, ҳайдовчи оғир тан жароҳати билан воқеа жойида вафот этган.
«Ўзбекистон темир йўллари» хабарига кўра, поезд машинисти шошилинч равишда тормозни босган, аммо «тўқнашувнинг олдини олишнинг иложи бўлмаган».
Таъкидланишича, «авария» поездлар ҳаракати жадвалига таъсир қилмаган.
Мавзуга оид
22:51 / 27.05.2025
Наманган вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
01:49 / 27.05.2025
Наманганда дарахтга урилган Nexia-3 ёниб кетди. Ҳайдовчи ҳалок бўлди
23:54 / 26.05.2025
Наманганда «Сўнгги қўнғироқ» вақтида қизларнинг сочи ёниб кетди
20:21 / 24.05.2025