Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп жамоаси «йўқотилган Қрим» ҳақидаги сўзлардан бош тортди
Киевни Қримни қайтаришдан бош тортишга чақирган республикачи Трамп номидан гапирмаган, дея хабар беради унинг ўтиш даври штаби.
Фото: Spencer Platt / Getty Images
АҚШ сайланган президенти Доналд Трампнинг маслаҳатчиси бўлиб ишлаган республикачи Брайан Ланза Украина Россия томонидан қўшиб олинган ҳудудларни, хусусан, Қримни қайтариш режаларидан воз кечиши кераклигини айтганида унинг номидан гапирмади. Бу ҳақда 9 ноябр, шанба куни Трамп жамоасидаги исми ошкор этилмаган манба Reuters агентлигига маълум қилди.
«Брайан Ланза (сайлов) кампаниясининг пудратчиси эди. У президент Трамп учун ишламайди ва унинг номидан гапирмайди», — деди Reuters манбаси. Унинг сўзларига кўра, Трампнинг ўтиш штаби ҳозирда кадрларни кўриб чиқмоқда ва иккинчи президентлик муддати давомида амалга оширадиган сиёсатни ишлаб чиқмоқда.
Республикачи Ланза: «Қрим энди йўқ»
Аввалроқ Трамп маслаҳатчиси Брайан Ланза Украинада «тинчлик» ўрнатилиши «ғалаба» истиқболидан кўра «реалроқ» эканини айтди. «Агар президент Зеленский музокаралар столига ўтириб, Қрим қайтарилсагина тинчликка эришиш мумкинлигини айтса, бу у жиддий эмаслигини кўрсатади», деди Брайан Ланза BBC'нинг Weekend радиодастури эфирида.
Доналд Трамп 2025 йил январида инаугурация маросимидан сўнг Киев ва Москва билан музокараларни бошлаши кутилмоқда. Аввалроқ Трамп Украинадаги урушни тезда тугатишни иккинчи президентлик муддатининг устувор йўналиши деб билишини бир неча бор таъкидлаган эди. Унинг сўзларига кўра, Россия ва Украина ўртасида тинчлик битими президент лавозимига киришганидан кейин «24 соат ичида» тузилиши мумкин.
Мавзуга оид
12:35 / 28.05.2025
Трамп: Канада "Олтин гумбаз" ҳимоясини 61 млрд долларга олади
10:23 / 28.05.2025
Давлат департаменти спикери: Россия Трампнинг сўзларини жиддий қабул қилиши керак
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
22:46 / 27.05.2025