Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германия Ўзбекистонга «яшил» иқтисодиёт учун яна 3 млн евро грант ажратади
Бундан олдин мамлакат саноатни яшиллаштириш, хусусий секторни яшил иқтисодиётга ўтишда қўллаб-қувватлаш мақсадида Германиянинг 9 миллион евро миқдоридаги гранд маблағларини жалб қилган.
Боку шаҳрида БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича Томонлар конференцияси 29-сессияси (COP29) доирасида Ўзбекистон Иқтисодиёт ва молия вазирлиги делегацияси Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) катта лойиҳа директори Илка Старрост билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
Учрашувда томонларнинг ўзаро амалга ошираётган лойиҳаларнинг жорий ҳолати, хусусан, томонларнинг ўзаро ҳамкорлигида амалга оширилаётган «Ўзбекистонда хусусий секторга кўмак ва иқтисодий сиёсатлар бўйича маслаҳатлар» лойиҳаси юзасидан бажарилаётган ишлар ҳамда бу бўйича ҳамкорлик йўналишлари муҳокама қилинган.
Мазкур лойиҳа доирасида саноатни яшиллаштириш, хусусий секторни яшил иқтисодиётга ўтишда қўллаб-қувватлаш мақсадида Германиянинг 9 миллион евро миқдоридаги гранд маблағлари жалб қилинган.
«Лойиҳа ҳукуматга иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва барқарор иқтисодий ривожланиш учун шарт-шароитларни таъминлашда, айниқса, «яшил» саноатлаштириш ва «яшил» иқтисодиёт бўйича давлат ва хусусий сектор салоҳиятини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратишда кўмак бериши алоҳида таъкидлаб ўтилди», — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, ушбу лойиҳа иссиқхона газларини ўлчаш ва сертификатлаш бўйича эксперт билимларини тақдим этади, Ўзбекистоннинг халқаро иссиқхона газлари савдосида иштирок этишини ва Европа Иттифоқининг Трансчегаравий тартибга солиш механизмига (CBAM) мослашишини қўллаб-қувватлайди. Хусусий сектор ресурсларни тежайдиган, барқарор ишлаб чиқариш учун «яшил» технологияларни мослаштиришда, масалан, айланма (циркуляр) иқтисодиёт ва «яшил» саноат парклари моделлари доирасида қўллаб-қувватланади.
Учрашув сўнгида томонлар ўртасида «Ўзбекистонда хусусий секторга кўмак ва иқтисодий сиёсат бўйича маслаҳатлар» лойиҳасига қўшимча равишда 3 миллион евро миқдоридаги гранд маблағларини ажратиш тўғрисида меморандум имзоланган.
Мавзуга оид
07:42 / 23.04.2025
«Яшил» водород ва циан тузлари корхоналари ишга туширилади
14:38 / 11.03.2025
Ўзбекистон ва Франция: асосий ҳамкорлик йўналишлари қайсилар?
12:02 / 24.02.2025
Трамп Германиядаги сайловларнинг дастлабки натижаларига муносабат билдирди
10:38 / 24.02.2025