Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Буюк Британияда фирибгарларни алдовчи “нейрон буви” ишга туширилди
“Буви” турли ёлғонлар билан одамларнинг картасидан пул ечиш учун қўнғироқ қилган фирибгарларни жазолашга ёрдам беради. У жиноятчиларни ақлдан озгунча гапга солиб ўтиради.
Британияда О2 мобил алоқа оператори Дейзи исмли нейро-бувини тақдим этди. У фирибгарларнинг қўнғироқларини тутиб, жиноятчининг вақтини беҳуда сарфлайдиган буви ролини ўйнайди.
Фирибгар бирор абонентга қўнғироқ қилганида, оператор чақирувни Дейзига йўналтиради. Сўнгра “рақамли буви” фирибгарни гапга солади: гапларини узоқ ўйлаб ўтиради, нотўғри СМС-кодларни айтади, жавобларни чалкаштиради ва бошқа усуллар билан фирибгарнинг ғазабини қўзғашга уринади.
О2 маълумотларига кўра, фирибгарлар кўпинча нафақахўр аёлларга қўнғироқ қилади, чунки уларни алдаш осонроқ. Шу сабабли, жиноятчилар сунъий интеллект билан суҳбатлашаётганини сезмай қолиши ва 40 дақиқадан кўпроқ вақтни “нейрон буви” билан гаплашишга сарфлаши мумкин. Улар кампир зарур маълумотни (SMS-код ёки банк картаси маълумотлари) тез орада айтиб беришига ишонади, бироқ суҳбат охирида қаттиқ ғазабланиб, биринчи бўлиб гўшакни қўяди.
Телефон фирибгарлари бутун дунёда бир хил усулни қўллайди. Улар ўзларини давлат идоралари, банклар, солиқ хизмати ёки полиция ходимлари сифатида кўрсатиб, телефонга келган бир марталик кодларни айтишни, солиқ қарзларини тўлашни ёки маблағларни “ҳимояланган ҳисоб рақамларга” ўтказишни сўрайди.
Экспертлар жиноятчилар ҳам рақамли усулдан фойдаланиши мумкинлигидан хавотирда. Улар кексаларнинг набираси, ўғли ёки бошқа қариндоши овозига ўхшаш сунъий интеллект агентларини яратиши мумкин. Бундай ҳолда, қурбон сохта яқини нима деса, шуни сўзсиз бажаради.
Мавзуга оид
23:08 / 27.05.2025
Океандаги олди-берди: Британия Чагос оролини нега топширди?
11:50 / 26.05.2025
Британия бозорларига Ўзбекистонда етиштирилган гилос етказиб берилди
18:08 / 22.05.2025
Британия Россия махсус хизматларини 10 мингга яқин камерани бузиб кирганликда айблади
09:04 / 21.05.2025