Жамият | 10:39 / 18.11.2024
3940
1 дақиқада ўқилади

Метан заправкада 10 млрд сўмдан ортиқ газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди

Фарғона вилоятида 10,4 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган метан заправка аниқланди. 

Фото: Ўзэнергоинспекция

“Ўзэнергоинспекция” хабарига кўра, Ўзбекистон туманида жойлашган “О.М.П.” МЧЖга қарашли автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчасида комплекс ўлчов қувурига ўрнатилган торайтириш мосламаси тескари қўйилган. 

Ушбу қоидабузарлик натижасида газ таъминоти корхонасига 10 млрд 498 млн сўмлик (4,03 млн метр куб табиий газ) зарар етказилган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид