Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Риодаги G20 саммитида очарчиликка қарши иттифоқ тузилади
G20 саммитини очар экан, Бразилия президенти Лула да Силва очарчилик ва қашшоқликка қарши кураш бўйича глобал алянс тузилганини эълон қилди.
Рио-де-Жанейродаги G20 саммитида очарчилик ва қашшоқликка қарши глобал алянс тузилади. Бразилия президенти Луис Инасиу Лула да Силва 18 ноябр, душанба куни тадбирни очар экан: «Очарчилик ва қашшоқлик танқислик ёки табиий ҳодисалар натижаси эмас», деди. Унинг фикрича, бу инсониятнинг катта қисми манфаатларини истисно қилувчи сиёсий қарорлар натижасидир.
Очарчилик «инсониятни шарманда қиладиган доғдир», дея қўшимча қилди Бразилия президенти. Бу ташаббус Бразилиянинг G20'да раислиги асосий мавзуларидан биридир. Унинг доирасида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича тажриба алмашиш ва тегишли чора-тадбирларни мувофиқлаштириш кутилмоқда.
«Бу бизнинг асосий меросимиз бўлади», деди Лула да Силва. У очарчилик ва қашшоқликка қарши кураш дунё тинчлигини ўрнатишнинг зарурий шарти эканини таъкидлади. Америкалараро тараққиёт банки ташаббусга 25 миллиард доллар ваъда қилган.
Путин G20 саммитига келмади
Бразилияда бўлиб ўтадиган G20 давлатлари етакчилари иштирокидаги икки кунлик йиғилишда халқаро институтларнинг зарур ислоҳотлари, иқлимни муҳофаза қилиш, Украина ва Яқин Шарқда тинчликка эришиш масалаларини ҳам муҳокама қилиш режалаштирилган.
Рио-де-Жанейрода Россиядан ташқи ишлар вазири Сергей Лавров вакиллик қилмоқда. Россия президенти Владимир Путин келмади.
Мавзуга оид
09:10 / 20.11.2024
ГФР канцлерининг G20 саммити якуний баёнотидан кўнгли тўлмади
11:44 / 01.03.2024
G20 вазирлар учрашуви якуний баёнотсиз якунланди
10:43 / 06.12.2023
Москва G20 саммитида иштирок этиш формати борасида бир қарорга кела олмаяпти
12:50 / 20.11.2023