Тошкент вилоятида салкам 7 килоли чақалоқ туғилди
Чақалоқнинг аҳволи қониқарли деб баҳоланмоқда, ҳозирда она ва бола шифокорлар назоратида.
Тошкент вилояти Нурафшон шаҳар туғуруқ комплексида вазни 6 килограмм 865 грамм бўлган чақалоқ дунёга келди. Бу ҳақда вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси хабар берди.
«Чақалоқнинг аҳволи қониқарли деб баҳоланмоқда. Она кесарча кесиш орқали туғдирилган, бу унинг иккинчи фарзандидир», — дейилади хабарда.
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Феруза Раҳматуллаеванинг берган маълумотларига кўра, ҳозирда она ва бола шифокорлар назоратида. У бундай ҳолат Тошкент вилоятида биринчи бор кузатилаётганини таъкидлаган.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йил апрелда Сирдарё тумани тиббиёт бирлашмаси акушерлик комплексида етти килоли қизалоқ туғилган эди.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг 1 октябр ҳолатига Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 37 миллион 355,4 минг нафарни ташкил этмоқда. Жорий йилнинг 9 ойида Ўзбекистонда 693,9 нафар туғилиш қайд этилган бўлиб, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврида 716, 9 минг кишини ташкил этган. Ҳисобот даврида туғилишлар сони 3,2 фоизга қисқарган.
Мавзуга оид
12:10 / 31.10.2024
Нурафшонда ярим миллиард сўмдан ортиқ электрдан ноқонуний фойдаланган цех аниқланди
09:51 / 11.10.2024
Тошкентда "Спарк" ва "Матиз" тўқнашиши оқибатида бир киши ҳалок бўлди
11:28 / 16.07.2024
Тошкент вилоятида 16 қаватли уй хонадонларидан бирида ёнғин юз берди
07:47 / 21.06.2024