Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Машҳур теннисчи Рафаэл Надал профессионал фаолиятини якунлади
38 ёшли испаниялик дунёнинг энг номдор теннисчилардан бири ҳисобланади.
Испаниялик теннисчи Рафаэл Надал ватанидаги Малага шаҳрида бўлиб ўтган Дэвис Кубоги мусобақасида иштирок этиб, профессионал фаолиятини якунлади.
Надал сўнгги баҳсида нидерландиялик теннисчи Ботик ван де Зандшулпга (4:6, 4:6) имкониятни бой берди. Надал Дэвис Кубогининг яккалик баҳсларида 20 йил ичида биринчи марта мағлуб бўлди, бунгача кетма-кет 29 баҳсда ғалаба қозонган эди.
«Бу менинг охирги ўйиним экани қайсидир маънода яхши бўлди. Мен Дэвис Кубогидаги биринчи ўйинимда мағлуб бўлдим ва охирги ўйинда ҳам мағлуб бўлдим. Шундай қилиб, биз даврани ёпамиз», деди Надал ўйиндан сўнг.
Нидерландия Испанияни 2:1 ҳисобида мағлуб этганидан сўнг Надалнинг фаолияти якунланди.
Малагадаги стадионда Надал шарафига тантанали маросим бўлиб ўтди. Жамоатчиликка мурожаати чоғида теннисчи ўз оиласи ва профессионал фаолияти давомида уни қўллаб-қувватлаган барчага миннатдорчилик билдирди.
«Ҳақиқат шундаки, сиз ҳеч қачон бу нуқтага боришни хоҳламайсиз. Мен теннис ўйнашдан чарчамадим, лекин танам ўйнашни истамаяпти ва буни қабул қилиш керак», деди Надал.
38 ёшли Рафаэл Надал - энг номдор теннисчилардан бири. У тарихда «Олтин дубулға» тўплаган биринчи теннисчи бўлди, яъни яккалик ва жуфтлик баҳсларида «Катта дубулға»нинг барча турнирларида ғалаба қозонди ва Олимпиада олтин медалини қўлга киритди.
Мавзуга оид
13:40 / 24.05.2025
Испания банки Ўзбекистонда лойиҳаларни молиялаштиришга қизиқиш билдирмоқда
18:05 / 21.05.2025
Мадрид яқинида украиналик сиёсатчи Андрей Портнов отиб кетилди. У Януковичнинг собиқ сафдоши эди
18:13 / 20.05.2025
Испанияда интернет ва мобил алоқа узилиб қолди
18:21 / 18.05.2025