Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарё вилояти айрим ҳудудларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилди
19 ноябрдан 20 ноябрга ўтар кечаси Қашқадарё вилояти Миришкор туманидаги ўрта босимли газ қувурида газ сизиб чиқиш ҳолати кузатилган.
«Ҳудудгаз Қашқадарё» газ таъминоти филиали хабарига кўра, шу сабабли «Миришкор» ва «Янги Миришкор» МФЙда газ таъминоти вақтинча тўхтатилди.
Мазкур ҳолат ярим тунда содир бўлган ва бу вақтда табиий газ таъминотини қайта тиклаш истеъмолчиларга хавф туғдириши мумкин экани айтилган.
Шуни инобатга олган ҳолда, «Миришкор» ва «Янги Миришкор» МФЙдаги 1376 хонадон ҳамда мазкур ҳудудларда жойлашган 21 та улгуржи истеъмолчида табиий газ таъминоти 20 ноябр куни соат 16:00 да тикланишини маълум қилинди.
Мавзуга оид
08:57 / 24.02.2025
616 млн сўмлик газ ва электрдан ноқонуний фойдаланган овқатланиш шохобчаси аниқланди
14:14 / 22.02.2025
Зангиотада газдан ноқонуний фойдаланган иссиқхона 1,6 млрд сўмлик зарар келтирди
10:51 / 22.02.2025
270 млн сўмдан зиёд газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди
10:10 / 22.02.2025