Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Янги Зеландияда 40 минг маори ўз ҳуқуқлари учун намойишга чиқди
Маорилар ҳукмрон коалиция таркибига кирувчи Act Political партияси томонидан киритилган қонун лойиҳасига қарши норозилик билдирмоқда.
Янги Зеландия парламенти биноси олдида маҳаллий маори халқининг 40 мингдан ортиқ вакили йиғилди. Улар Британия ва маори халқи ўртасидаги 1840 йилги келишувни қайта талқин қилувчи қонун лойиҳасига қарши норозилик билдирди, деб хабар берди BBC.
Қонун лойиҳаси кўриб чиқилаётган парламент биносига Маори қироличаси Нга Вай Хоно ҳам борди. Бу норозилик марши тарихдаги энг йирик намойишга айланди. Маорилар ҳукмрон коалиция таркибига кирувчи Act Political партияси томонидан киритилган қонун лойиҳасига қарши норозилик билдирмоқда. Ҳужжат 1840 йилда инглиз мустамлакачилари ва бир қанча маори қабилалари бошлиқлари томонидан имзоланган Вайтанги келишувини янги талқинини ўз ичига олади, у бугунги Янги Зеландиянинг таъсис ҳужжати ҳисобланади.
Шартномада фақат учта модда бор. Биринчисида бошлиқлар суверенитетни Британия тожига беради, иккинчисида Британия Янги Зеландиядаги барча одамлар учун мулк ҳуқуқини кафолатлайди, учинчиси янги зеландияликлар учун Британия субъектларининг ҳимояси, ҳуқуқлари ва имтиёзларини ваъда қилади.
Янги қонун лойиҳаси муаллифларининг фикрича, бу Янги Зеландия нафақат маори ва Британия мустамлакачилари, балки кўп миллатли мамлакат эканлиги ҳақиқатини акс эттириш учун зарур. Бироқ қонун лойиҳаси танқидчилари ҳужжат Янги Зеландиядаги туб аҳолининг қонунийлигига таҳдид солади, деб ҳисобламоқда.
Ўтган ҳафта маори депутатлари қонун лойиҳасига норозилик билдириш учун хака рақсига тушиб, парламент ишини бузган эди.
Мавзуга оид
23:08 / 27.05.2025
Океандаги олди-берди: Британия Чагос оролини нега топширди?
11:50 / 26.05.2025
Британия бозорларига Ўзбекистонда етиштирилган гилос етказиб берилди
18:08 / 22.05.2025
Британия Россия махсус хизматларини 10 мингга яқин камерани бузиб кирганликда айблади
09:04 / 21.05.2025