Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ДХХ раиси Абдусалом Азизов лавозимидан ҳайдалди — манба
Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати раиси, генерал-лейтенант Абдусалом Азизов лавозимидан олинган. Бу ҳақда Kun.uz манбаси хабар берди.

Фото: Kun.uz
Ўтган ойда Президент администрацияси собиқ мулозими Комил Алламжоновга уюштирилган суиқасд ушбу истеъфо сабабларидан бири экани айтилмоқда.
64 ёшли Азизов ДХХ раиси лавозимида қарийб 5 йилдан буён ишлаб келаётган эди.
Абдусалом Азизов 2005–2006 йилларда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи, 2006–2006 йилларда “Ўзбекнефтгаз” компанияси раиси, 2006–2008 йилларда “Ўзнефтмаҳсулот” раиси, 2008–2009 йилларда ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон Футбол федерацияси вице-президенти, 2009–2017 йилларда Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи бўлган.
У 2017 йил январ–сентябр ойларида ички ишлар вазири, 2017 йил сентябрдан 2019 йил февралгача мудофаа вазири лавозимларида фаолият юритган.
Азизов 2019 йил 14 январ куни генерал-лейтенант ҳарбий унвонини олган, бир ой ўтиб Ихтиёр Абдуллаев ўрнига ДХХ раиси этиб тайинланган. Ўша йил июлида Ўзбекистон Футбол ассоциацияси президентлигига сайланган.
Мавзуга оид

08:13 / 27.05.2025
Ҳаж зиёратига юборишга уринган шахслар ушланди

07:40 / 21.05.2025
ДХХ Қашқадарёда 3 нафар адвокатнинг фирибгарлик ҳаракатларини фош этди

11:27 / 20.05.2025
Тожикистондан контрабанда қилинган наркотик моддалар тўхтатиб қолинди

19:09 / 14.05.2025