Жаҳон | 13:27 / 25.11.2024
2435
2 дақиқада ўқилади

Финландиядан РФга алюминий экспорти йил давомида икки баравар ошди

Январдан сентябргача Россияга 22,3 миллион евролик фин алюминийси етказиб берилди, деб хабар берди Yle канали. Ўсиш, эҳтимол, санкцияларга дучор бўлмаган алюминий шиплар экспортининг кўпайиши билан боғлиқ.

Фото: Андрей Гордеев / Ведомости

2024 йилнинг тўққиз ойида Финландия Россияга ўтган йилга нисбатан деярли икки баравар кўп алюминий экспорт қилди. Бу ҳақда 24 ноябр, якшанба куни Финляндиянинг Yle телеканали статистик маълумотларга таяниб хабар берди. Телеканал маълумотларига кўра, бу даврда Финландия алюминий импорти ҳажми 22,3 миллион еврони ташкил этган, бу 2023 йилнинг шу даврига нисбатан роппа-роса 11 миллион еврога кўпдир.

Фин божхона хизмати статистика бўлими бошлиғи Олли-Пекка Пенттилянинг сўзларига кўра, ҳозирда Россияга алюминий сотишда аниқ ўсиш кузатилмоқда ва амалда экспортнинг бутун ўсиши алюминий экспорти ўсиши билан изоҳланади. Ушбу турдаги маҳсулот Россияга қарши санкциялар рўйхатига киритилмаган. Пенттилянинг сўзларига кўра, алюминий Финландиядан Россия Федерациясига тўғридан тўғри денгиз орқали экспорт қилинади ёки »Болтиқбўйи мамлакатлари орқали» қайта ишланади.

Финландияда шипларни кимлар ишлаб чиқаради?

Финландияда учта йирик шиплар ишлаб чиқарувчи мавжуд: Ювяскюлда Tikka Spikes, Туркуда Scason ва Turvanasta. Tikka Spikes ва Scason бошқарувчи директорларининг сўзларига кўра, компаниялари Россияга маҳсулот экспорт қилмайди, деб хабар беради Yle. Шунга кўра, телеканал маълумотларига кўра, божхона статистикасида алюминий экспортининг ўсиши фақат ёки асосан Turvanasta маҳсулотлари экспорти кўпайиши билан боғлиқ — Туркудаги оилавий бизнес Финландия таълим вазири Андерс Адлеркройцнинг рафиқасига тегишли.

Turvanasta бош директори Микко Салакарига кўра, компания буюртмалар қаерга етказилишига таъсир қила олмайди: «Агар биз ишлаб чиқарадиган маҳсулотларнинг Россияга киришига тўсқинлик қилмоқчи бўлсак, мижозларимиздан буюртмаларни умуман қабул қила олмас эдик. Мижозлар буюртма берган маҳсулотларни қаерга жўнатишини ҳал қилиш ҳуқуқига эга».

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид