Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Суринам нефт даромадларини фуқаролар билан баҳам кўради
Ҳар бир суринамлик ўз жамғарма ҳисобига 750 доллар миқдорида бир марталик тўлов олади.
Жанубий Америкадаги Суринам давлати президенти Чан Сантохи нефт ва газ даромадларидан мамлакатнинг барча фуқароларига тўловларни назарда тутувчи «ҳамма учун роялти» дастурини эълон қилди. Ҳар бир суринамлик ўз жамғарма ҳисобига 750 доллар миқдорида бир марталик тўлов олади.
Президентнинг таъкидлашича, бу орқали мамлакат аҳолиси «нефт ва газ қазиб олишдан фойда кўриш» имкониятига эга бўлади.
Ноябрь ойи бошида қўшни Гайана нефт ва газ даромадларидан тўловларни эълон қилди – у ерда ҳар бир фуқарога тахминан 480 доллар тўланади.
2015 йилда Суринам ва Гайана ҳудудий сувларида йирик нефт ва газ конлари топилди. Жорий йилнинг октябр ойида Франциянинг Total компанияси Суринам қирғоқларида нефт қазиб олиш лойиҳасини ишга туширганини эълон қилди, унга инвестициялар 10,5 миллиард долларни ташкил этди.
Суринамнинг йиллик ялпи ички маҳсулоти 3,4 миллиард долларни ташкил этади, баъзи прогнозларга кўра, мамлакат нефт ва газ экспортидан 10 миллиард долларга яқин даромад олиши мумкин.
Мавзуга оид
08:50 / 21.05.2025
4 ойда зўравонликка учраган 2 мингдан ортиқ хотин-қизга ёрдам кўрсатилди
11:46 / 20.05.2025
ЕИ Россия нефти нархини 50 долларгача туширишни таклиф қилмоқда
10:44 / 14.05.2025
Россияда ота-она қарамоғисиз қолган бола Ўзбекистонга қайтарилди
22:01 / 05.05.2025