Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Миллий симфоник оркестри ходимлари маоши оширилади
“Ўзбекистон Миллий симфоник оркестри фаолиятини қўллаб-қувватлаш ҳамда миллий ва жаҳон мумтоз мусиқа санъатидан аҳолини янада кенгроқ баҳраманд этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
Ўзбекистон давлат филармонияси Ўзбекистон Миллий симфоник оркестри ходимларининг меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига нисбатан ҳисобланадиган базавий лавозим маошлари миқдорлари 2025 йил 1 январдан бошлаб, оркестрнинг:
➖бадиий-раҳбар ходимлари учун – 4,0 коэффициентга;
➖олий ва биринчи тоифали артистлари учун – 1,17 коэффициентдан 4,0 коэффициентга;
➖иккинчи тоифали ва тоифасиз артистлари учун – 1,17 коэффициентдан 3,0 коэффициентга оширилган ҳолда белгиланди.
Давлат органлари, муассасалари ва корхоналари ўз ходимларини миллий ва жаҳон мумтоз мусиқа санъати асарлари билан таништириши учун чипталар ва абонементлар сотиб олиш амалиёти йўлга қўйилади.
Тажрибали дирижёрлар ва оркестр ижрочиларининг маҳорат мактаблари фаолиятини йўлга қўйилади.
Мавзуга оид
14:52 / 22.05.2025
Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси тасдиқланди
10:27 / 22.05.2025
Тошкентда ЙТҲнинг олдини олиш учун 2 млрд сўм ажратилади
13:54 / 01.05.2025
Ўзбекистонда замонавий стандартлар асосида камида 58 та мактаб қурилади
13:31 / 29.04.2025