Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Битта шахс номига бериладиган карталар сонини чеклаш режалаштириляпти
Марказий банк раиси ўринбосари Беҳзод Ҳамраевнинг маълум қилишича, айрим мижозлар номига юзлаб пластик карталар очилган. Бундай карталардан фирибгарлар пул маблағларини ўзлаштириш схемаларида фойдаланишяпти.
Марказий банк битта фойдаланувчига расмийлаштириладиган банк карталари сонини чеклаши мумкин. Бу ҳақда 26 ноябр куни бўлиб ўтган медиа-мулоқотда МБ раиси ўринбосари Беҳзод Ҳамраев маълум қилди, дея хабар бермоқда Kun.uz мухбири.
Ҳамраевнинг айтишича, ҳозирда Ўзбекистонда фуқароларнинг битта паспортга очиши мумкин бўлган банк карталари сони қонуний жиҳатдан чегараланмаган. Бунинг оқибатида айрим мижозлар ўз номига бир неча юзлаб карта очиб олган.
«Бундай карталардан фирибгарлар пул маблағларини ўзлаштириш схемаларида фойдаланаётгани ҳам аниқланди. Марказий банк мутахассислари мақбул ечим топиш учун мазкур масалани таҳлил қилишяпти», деди у.
Регулятор расмийси карталар сонини нечтагача чеклаш таклиф қилинаётгани ҳақидаги саволга аниқ жавоб бермади.
Мавзуга оид
17:27 / 16.05.2025
Ўзбекистонликлар гўшт, сут ва ёнилғи нархлари ошишини кўпроқ сезишяпти
10:11 / 04.05.2025
Муддатли тўлов бозорини тартибга солиш бошланади
20:43 / 30.04.2025
Картадан картага катта миқдорда пул ўтказишда қўшимча ҳимоя чоралари киритилади
12:24 / 24.04.2025