Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Энди Арктика яқинроқ. Гренландияда янги халқаро аэропорт очилади
Гренландия ҳақида гап кетганда кўпчилик совуқ ва олис ҳудудни хаёлга келтиради. Об-ҳавони назорат қилиб бўлмаса-да, тез орада Арктика мамлакатига саёҳат янада осонлашиши кутилмоқда.
Гап шундаки, Гренландия пойтахти Нуукда 2200 метр узунликдаги учиш-қўниш йўлагига эга янги халқаро аэропорт очилмоқда. У йирикроқ самолётларга Арктика ҳудудини дунёнинг қолган қисми билан боғлаш имконини беради.
Июндан бошлаб АҚШнинг Ню-Жерси штатидан тўғридан тўғри мавсумий рейслар йўлга қўйилади, парвоз давомийлиги тўрт соатдан сал кўпроқни ташкил этади.
Ҳозир ҳам Гренландияга йилига 130 000 сайёҳ круиз кемалари ёки самолётлар орқали ташриф буюрмоқда. Минтақа туризмга очилиши билан бу рақам ошади, шу билан бирга, расмийлар ҳаддан ташқари юклама тушмаслигига умид билдирди.
Янги аэропорт очилишидан олдин, Гренландияга шимолдаги Кангерлуссуак ёки жанубдаги Нарсарсуак каби кичикроқ шаҳарлар орқали парвоз қилинарди. Бу иккала шаҳар ҳам Иккинчи жаҳон уруши пайтида қурилган АҚШ собиқ ҳарбий базалари бўлиб, улар каттароқ самолётларни қабул қила олади.
Янги аэропорт Air Greenland учун база вазифасини ўтайди. Авиакомпания Airbus A330neo самолётини Даниянинг Копенгаген йўналишида эксплуатация қилади. Аэропорт соатига 800 нафар йўловчига хизмат кўрсатиш имкониятига эга. Бундан ташқари, парвозлар Нуукни Исландиянинг Рейкявик шаҳри билан боғлайди.
Greenland Airports бош директори Енс Лауридсен Нуукда янги объектнинг очилиши туризм ва иқтисодиётга катта таъсир кўрсатишини таъкидлади. Ҳисоб-китобларга кўра, ҳар бир парвоз Гренландия иқтисодиётига 200 минг доллар келтиради.
Унинг сўзларига кўра, сайёҳлар Гренландияга келганида уларни ностандарт туристик тажриба кутаётганини тушуниши керак: “Биз Арктикада турибмиз, бу ерга келган сайёҳларни саргузаштлар кутади”.
Гренландияда 2026 йил охирида шимолдаги Илулиссат ва жанубдаги Какорток шаҳарларини боғлайдиган яна иккита аэропорт очилиши режалаштирилмоқда. Атиги 90 километр асфалтланган йўлга эга бу мамлакатда маҳаллий аҳоли ва сайёҳлар Гренландиядаги бошқа манзилларга бориш учун самолётда учиши ёки қайиқда сузиши керак. Янги аэропортлар эса саёҳатларни анча осонлаштиради.
Мавзуга оид
17:13 / 27.05.2025
Ўзбекистон Россия фуқароларининг мамлакатга киришини енгиллаштириши мумкин
12:13 / 21.05.2025
Ўзбекистонликлар учун виза олишни осонлаштириш бўйича АҚШ билан музокара ўтказилади
16:40 / 14.05.2025
Ҳаж ва Умра зиёратларини ноқонуний ташкил этишга уринган сайёҳлик фирмалари аниқланди
17:42 / 12.05.2025