Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Калифорнияда 540 миллиард долларлик «оқ олтин» захираси топилди
Бу Қўшма Штатларни литий билан тўлиқ таъминлаши ва уни Хитой орқали импорт қилинишини тўхтатиши мумкин.
Американинг Калифорния штатидаги кўл жуда қимматли элементнинг «ҳайратланарли» миқдорига, яъни «оқ олтин» деб аталадиган литий захираларига эга. Бу ҳақда улкан Салтон-Си кўлида олиб борилган ва АҚШ Энергетика вазирлиги томонидан молиялаштирилган тадқиқотда айтилади.
Илгари сув омбори тубида 4 миллион тоннага яқин литий борлиги тахмин қилинган эди, бироқ ўтган йили у ерда аслида 18 миллион тонна бўлиши мумкинлиги аниқланди.
Қайд этилишича, бу миқдор электромобиллар учун 382 миллиондан ортиқ аккумуляторни қувватлантириш учун етарли бўлади. Шундай қилиб, янги кашфиёт Калифорния конининг дунёдаги энг каттаси эканлигини кўрсатади.
Таъкидланишича, бир тонна литий нархи тахминан 29 минг долларга тенг экани ҳисобга олинса, Салтон-Си тубида 540 миллиард долларлик маҳсулот ётибди.
Тадқиқот муаллифларидан бири, Калифорния университети геокимё профессори Майкл МакКиббен «бу дунёдаги энг йирик литий конларидан бири» эканини таъкидлади.
«Бу Қўшма Штатларни литий билан тўлиқ таъминлаши ва уни Хитой орқали импорт қилинишини тўхтатиши мумкин», деб ишонтирди тадқиқотчи.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
22:46 / 27.05.2025