Россия ARD'нинг икки журналистини мамлакатдан чиқариб юборяпти
Германиянинг ARD медиа-гуруҳининг икки журналисти Россияда аккредитациядан маҳрум қилинди. Уларга мамлакатни тарк этишга буйруқ берилди.

Фото: Tobias SCHWARZ / AFP
Россия Биринчи канал мухбирлари «Германияда қолиши ва ишлаши тақиқлангани»га жавобан Германиянинг ARD медиа-гуруҳи икки журналистини чиқариб юбормоқда. Бу ҳақда 27 ноябр, чоршанба куни бўлиб ўтган брифингда Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова маълум қилди.
«Германиялик мухбирларга Берлиннинг россиялик мухбирларга нисбатан қўлланган нодўстона ҳаракатларига жавобан, кўзгу чораси сифатида аккредитация гувоҳномаларини топшириш ва Россия Федерацияси ҳудудини тарк этишга буйруқ берилди», деди Захарова. Унинг сўзларига кўра, гап мухбир Франк Айшман ва оператор Свен Феллер ҳақида кетяпти.
Захарова Россия янги ARD ходимларини аккредитациядан ўтказиш имкониятини кўриб чиқишга тайёр бўлишини қўшимча қилди, «лекин бу Германия ҳукумати россиялик журналистларнинг ишлаши учун шарт-шароит яратганидан ва Биринчи каналнинг Берлиндаги бюроси фаолиятини тўлиқ тиклаганидан кейингина юз беради».
Шу куни эрталаб Биринчи канал журналистлари «Германия расмийларининг мамлакатни тарк этиш талаби» ҳақида маълум қилишди. Улар тегишли ҳужжатни 26 ноябр куни олдилар, деб хабар қилди ТАСС Россия давлат агентлиги чоршанба куни мухбир Иван Благойнинг баёнотига таяниб. Шу билан бирга, агентлик «Биринчи каналнинг Германия бюроси ёпилиши» ҳақида ёзди.
ГФР расмийлари РФ журналистларига мамлакатни тарк этишни буюрмаган
Германия федерал ҳукумати Россиянинг Биринчи канали ходимларига мамлакатни тарк этишни буюрмади ва уларнинг касбий фаолиятини чекламади, деди Германия ташқи ишлар вазирлиги вакили Кристиан Вагнер 27 ноябр куни Берлиндаги ҳукумат матбуот анжуманида. У Берлин шаҳар ҳокимияти даражасида миграция назорати органларининг Биринчи канал ходимларига қарши даъволари бор бўлиши мумкинлигини тахмин қилди, аммо федерал ҳокимият Биринчи канал ходимларига қарши ҳеч қандай огоҳлантириш бермаганини таъкидлади.
Унинг сўзларига кўра, агар ARD телерадиокомпаниясининг икки ходими Россия Федерациясидан чиқариб юборилгани ҳақидаги хабарлар тасдиқланса, Германия ТИВ Россия расмийларининг бу қарорини кескин қоралайди, чунки бу ҳеч қандай тарзда адекват жавоб эмас.
Мавзуга оид

08:38 / 05.04.2025
Жиноят содир этиб, қочиб юрган ўзбекистонлик Россияда ушланди

08:28 / 05.04.2025
Европа ва Канада Путиндан АҚШ таклифига дарҳол жавоб беришни талаб қилмоқда

08:14 / 05.04.2025
«Россия оташкесимга тайёргарлик кўраётганининг аломати йўқ» — НАТО разведкаси

00:50 / 05.04.2025