Ўзбекистон | 14:52 / 29.11.2024
1769
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда чиқарилган текстил маҳсулотининг Кувайтга экспорти ортади

Қарши шаҳридаги Sulton Tex Group компанияси ва Кувайтнинг Unique Goods Import & Export компанияси вакиллари ўртасида онлайн музокаралар ташкил этилди.

Фото: Дунё

Ўзбекистоннинг Ал-Кувайтдаги элчихонаси маълумотига кўра, музокаралар чоғида ўзбек компанияси томонидан ишлаб чиқарилаётган текстил маҳсулотларини Кувайтга экспортини ташкил қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Unique Goods Import & Export компанияси раҳбари Суад ал-Маҳри Кувайт бозорига киришда талаб этиладиган жиҳатлар, асосий рақобатчилар ва мамлакат иқлим шароитлар ҳақида батафсил маълумот берди.

Учрашув якунида Ўзбекистон компанияси томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар намуналарини юбориш ва экспортни йўлга қўйиш бўйича музокараларни давом эттириш тўғрисида келишиб олинди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид