Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
РФ вазирлиги: Армиядан «брон»нинг янги қоидалари IT-фирмаларга ҳам таъсир қилади
2025 йилнинг 21 мартидан кейин «брон»ни янги шартларда олиш мумкин бўлади, бу IT-компанияларга ҳам тегишли, дея тасдиқлади Россия Рақамли ривожланиш вазирлиги.
2025 йил 21 мартдан ҳарбий хизматни ўташни кечиктириш бўйича «брон»ни олишнинг янги қоидалари кучга киради – улар IT-компанияларига ҳам тегишли бўлади. Буни 29 ноябр, жума куни Telegramʼда Россия Рақамли ривожланиш вазирлиги тасдиқлади. «Шу санадан кейин янги шартлар бўйича брон олиш мумкин бўлади», дея маълум қилди вазирлик ва тафсилотлар декабр ойида маълум бўлишини қўшимча қилди.
Ўзгартиришлар ташкилотлар «иқтисоднинг барқарор ишлашини таъминловчи» деб эътироф этилган ва ходимлар учун «брон» олиш ҳуқуқига эга бўлган қоидаларга таъсир қилади, дея қўшимча қилинди.
ОАВ: Рўйхатга Россия Марказий банки, Росатом ва Роскосмос киритилади
«Школа призывника» аввалроқ ёзганидек, «брон» ҳуқуқига эга бўлган ташкилотлар рўйхати ўзгармоқда. Шундай қилиб, «уруш даврида аҳоли ҳаётини таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширувчи органлар ва ташкилотлар», шунингдек, «фуқароларни ҳарбий мутахассисликларга ўқитиш бўйича ишларни амалга оширувчи ташкилотлар» ундан чиқарилади.
Рўйхатга Россия Марказий банки, Росатом ва Роскосмос, шунингдек, давлат мудофаа буюртмаларини етказиб берувчилар қўшилди.
Қоидалар июнда ўзгариши мумкин эди
Нашрнинг ёзишича, Россия ҳукумати қоидаларни июн ойида махфий равишда ўзгартирган, бироқ ўзгартиришлар жамоатчиликка эълон қилинмаган.
2024 йил сентябрида Россия президенти Владимир Путин фармонни имзолаган эди, унга кўра Россия Қуролли кучлари штатлари сони 180 минг кишига — 2 миллион 389 минг 130 кишигача оширилиши керак. Уларнинг 1,5 миллиони ҳарбий хизматчилардир.
Россиянинг Украинага қарши уруши бошланганидан бери Путин 2022 йил август ва 2023 йил декабр ойларида Қуролли кучлар штат бирлигини оширди. Биринчи марта ҳарбий хизматчилар сони 137 мингга, иккинчисида эса 170 мингга оширилди.