Ўзбекистон фуқаролари Хитойга 30 кун визасиз саёҳат қилиши мумкин
Икки давлат ташқи ишлар вазирлари тегишли битимни имзолади. Визасиз режим қачондан кучга киришига ҳозирча аниқлик киритилмаган. Бу ҳақда қўшимча маълумот берилади.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Хитой ташқи ишлар вазири Ван И билан учрашув ўтказди. Вазир ўз саҳифасида маълум қилишича, томонлар фуқаролар икки мамлакатга 30 кун давомида визасиз саёҳат қилиш имконини берувчи битимни имзолаган.
«Ўзбекистон ва Хитой давлат раҳбарлари ўртасида эришилган келишувларни амалга ошириш доирасида бугун ҳамкасбим билан биргаликда фуқароларимизга икки мамлакатга 30 кун давомида визасиз саёҳат қилиш имконини берувчи битимни имзоладик. Бу ҳужжат алоқаларимизни янада фаоллаштириш, савдо айланмасини ошириш ва халқлар ўртасидаги муносабатларни ривожлантириш йўлидаги яна бир муҳим қадамдир», – дейилади хабарда.
Визасиз режим қачондан кучга киришига ҳозирча аниқлик киритилмаган. Бу ҳақда қўшимча маълумот берилади.
Ўзбекистон 2020 йил 1 январдан бошлаб Хитой фуқаролари учун визасиз режим ўрнатган. Аввалига 7 кун бўлган муддат, 2021 йил 1 мартдан эътиборан 10 кунгача узайтирилган.
Хитой томони ҳам ўзбекистонликлар учун визасиз режим ўрнатишни режалаштираётгани ҳақида 2023 йил май ойида икки давлат раҳбарларининг қўшма баёнотида айтилган эди.
Бир неча кун олдин ўзбек дипломатлари Хитой расмийлари билан визасиз режим масаласида музокара ўтказганди.
Мавзуга оид
21:12 / 03.12.2024
Хитой Доналд Трампнинг BRICS аъзоларига нисбатан таҳдидларига жавоб берди
17:43 / 03.12.2024
АҚШ конгрессменлари коронавирус лабораторияда яратилганига бешта далил келтирди
17:28 / 03.12.2024
Хитойда улкан айланма радиотелескоп қурилиши бошланди
22:29 / 02.12.2024