Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
WP: РФнинг дронлар билан муаммолари санкциялар самарасидан дарак беради
Ғарбий ва украиналик ҳарбий таҳлилчилар "Герань-2" дронларини бошқариш билан боғлиқ муаммоларни Россия Федерациясига қарши санкциялар фонида серводвигателнинг Хитойда ишлаб чиқарилганига ўзгартирилиши билан боғлашди, деб ёзади WP.
Россия томонидан Украинага қарши урушда қўлланаётган "Герань-2" учувчисиз учиш аппаратлари билан боғлиқ техник носозликлар Москвага нисбатан жорий қилинган санкцияларнинг самарасини кўрсатади. Бу ҳақда Американинг The Washington Post (WP) газетаси 5 декабр, пайшанба куни ўз исмларини кўрсатмасликни истаган ғарбий ва украиналик ҳарбий таҳлилчиларга таяниб ёзди.
Эроннинг Shahed-136 учувчисиз учоғининг русча версияси бўлган дронлар бир неча ҳолларда кескин бурилишлар пайтида назоратдан чиқиб кетган. Баъзилари қулаган, бошқалари эса йўналишни тўғрилаган, аммо ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларининг осон ўлжасига айланган, дея тушунтиради нашр. WP суҳбатдошлари УУАнинг ноодатий хатти-ҳаракатлари кучайишини паст сифатли компонентлар, яъни учувчисиз учоқ парвоздаги ҳаракатини тартибга солишга ёрдам берадиган моторча билан боғлашди.
Жанубий Корея маҳсулоти ўрнига Хитойдан двигател
Кўпгина давлатлар Москванинг Ғарб технологияларига киришини тўсиб қўйиш учун чекловлар киритганидан кейин Россия Хитой серводвигателидан фойдаланишни бошлади. Илгари Россия томони худди шундай қисмни Жанубий Кореядан ўрнатган, деб ёзади нашр.
«Носоз ишлаётган дронлар разведка хизматлари қисман жалб қилинган давом этаётган соядаги можарода Ғарб мамлакатлари кичик ғалабасини кўрсатди», деб таъкидлайди WP. Унинг Америка разведкасидаги суҳбатдошларига кўра, Россия учун хорижий компонентларни сотиб олиш бўйича яширин операциялар Федерал хавфсизлик хизмати ва Россия Қуролли Кучлари Бош штабининг Бош бошқармаси назорати остидадир.
Мавзуга оид
08:25 / 28.05.2025
Собянин: Москва яқинида 30 дан ортиқ дрон йўқ қилинди
10:30 / 15.05.2025
Россия аэропортлари 2025 йилда дронлар туфайли 217 марта ёпилди
11:57 / 08.05.2025
Россияда ҳаво қатновидаги коллапс 60 минг кишига таъсир қилди
14:51 / 07.05.2025