Иқтисодиёт | 09:42 / 10.12.2024
6073
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон яна икки давлат билан ЖСТ бўйича музокараларни якунлади

Фото: LinkedIn / Ali Sarfraz Hussain

Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш бўйича Покистон ва Таиланд билан икки томонлама музокараларни якунлади.

«Ушбу протокол [бозорга кириш бўйича музокараларни якунлаш тўғрисида] қардош мамлакатни Жаҳон савдо ташкилотига аъзоликка янада яқинлаштиради», — деб ёзган Покистоннинг ЖСТдаги доимий вакили Али Сарфраз Ҳусайн.

Таиланднинг ЖСТдаги вакили Пимчанок Питфилд ҳам Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиши тўғрисидаги протоколни имзолаганини маълум қилди.

Фото: LinkedIn / Pimchanok Pitfield

«Биз Ўзбекистоннинг кўп томонлама савдо тизимига тезроқ қўшилишини интиқлик билан кутяпмиз ва ишонамизки, ЖСТ оиласига аъзолик Ўзбекистонга кўпроқ савдо ва инвестициялар олиб келади. Икки томонлама даражада бу мавжуд савдо алоқаларини мустаҳкамлаш ва келажакда халқлар ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга интилишимизнинг тасдиғидир», — деди у.

Ўтган икки ойда Ўзбекистон Филиппин, Салвадор, АҚШ ва Хитой билан ҳам музокараларни якунлаганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид