Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Абхазияда энергетик инқироз: Ингур ГЭСи тўхтаб қолди
Абхазияда электр таъминоти инқирози кучаймоқда. Ингур ГЭСидаги авария туфайли бутун республика электрсиз қолди. Бу ягона гидроэлектростанция бўлиб, унинг тўхтаб қолиши Жвари сув омборида сувнинг танқислиги билан боғлиқлиги айтилмоқда.
Тан олинмаган республика пойтахти Сухуми ва ғарбий ҳудудлар Россиядан келаётган электр энергияси ҳисобидан таъминланмоқда.
Энергия етишмаслиги сабаб 10 декабрдан мактаб ва болалар боғчалари ёпилди. Беморларга ёрдам бериш учун касалхоналар дизель генераторлар билан таъминланди. Энергияни тежаш мақсадида интернет хизматлари тунги вақтда ўчирилмоқда. Қолаверса, ноқонуний криптовалюта майнинг фаолиятини чеклаш учун қўшимча чоралар кўрилмоқда.
Энергетика муаммолари Россия билан муносабатлар ёмонлашганидан кейин кучайди. Москва Абхазиядаги ҳуқуқ-тартибот идоралари, шифокорлар ва ўқитувчилар учун моддий ёрдамни тўхтатган. Бунинг оқибатида республикада бюджет ходимларига маош тўлашда қийинчиликларга дуч келинмоқда. Ҳукумат электр энергияси таъминотига тўловларни асосий масала сифатида белгилади.
Россия Абхазиядан ўз мажбуриятларини бажаришни талаб қилмоқда. Шунинг учун республика парламенти Россия билан қатор келишувларни ратификация қилди. Бироқ Россия компанияларига махсус имтиёзлар берилишини назарда тутувчи келишув кучли қаршиликларга сабаб бўлиб, президент Аслан Бжаниянинг истеъфосига олиб келди.
Ҳозирги энергетик инқироз ҳукуматни вазиятни ҳал қилиш учун қатъий чоралар кўришга мажбур қилмоқда.
Мавзуга оид
16:13 / 02.03.2025
Бадра Гунба Абхазия президенти этиб сайланди
15:20 / 23.12.2024
Абхазия «маъмурияти»: РФ электр энергияси етказиб беришни бошлайди
17:50 / 19.12.2024
Абхазия парламенти олдида отишма юз берди. Бир депутат ҳалок бўлди
18:09 / 03.12.2024