Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШда конгрессменлар 2025 йил учун мудофаа бюджетини тасдиқлади
1800 саҳифалик ҳужжат мудофаа, энергетика вазирликлари, АҚШ Давлат департаменти, шунингдек, разведка идоралари ва миллий хавфсизлик дастурларини молиялаштиришни белгилайди.
11 декабр, чоршанба кунги кескин муҳокамалардан сўнг АҚШ конгрессменлари 2025 йил учун мунозарали АҚШ мудофаа бюджетини тасдиқлаш учун овоз беришди. Лойиҳа 895 миллиард долларлик рекорд бюджетни ўз ичига олади, бу мудофаа харажатларини 2024 йилга нисбатан бир фоизга оширишни англатади.
Қонун лойиҳасини 281 конгрессмен ёқлаб чиққан бўлса, 140 киши қарши овоз берди. Улар орасида 124 нафар демократ ва 16 нафар республикачи бор. Келгуси ҳафта ҳужжат Сенатда кўриб чиқилиши ва мудофаа бюджети лойиҳаси тасдиқланиши кутилмоқда. Шундан сўнг уни АҚШнинг амалдаги президенти Жо Байден имзолаши керак.
1800 саҳифалик ҳужжат мудофаа, энергетика вазирликлари, АҚШ Давлат департаменти, шунингдек, разведка идоралари ва миллий хавфсизлик дастурларини молиялаштиришни белгилайди. 2025 йилда америкалик ҳарбий хизматчиларнинг маошини кичик сержантлар учун 14,5 фоизга, бошқа ходимлар учун эса 4,5 фоизга ошириш режалаштирилмоқда. Шунингдек, қонун лойиҳасида болаларни боқиш ва ҳарбий хизматчиларнинг яшаш шароитларини яхшилаш учун катта миқдорда маблағ ажратиш кўзда тутилган.
ЕИ давлатлари АҚШ ёрдами қисқарса ҳам Киевни қўллаб-қувватлашга тайёр
Европа Иттифоқининг энг йирик иқтисодиётлари – Германия, Франция, Италия ва Испания, шунингдек, Европа Иттифоқига аъзо бўлмаган Буюк Британия АҚШнинг Киевни қўллаб-қувватлаши қисқариши эҳтимоли фонида Украинага ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ ҳарбий ва молиявий юкни ўз зиммасига олишга тайёр. Бу ҳақда 19 ноябр куни Полша ташқи ишлар вазири Радослав Сикорский Варшавада юқоридаги давлатлар ташқи ишлар вазирлари, ЕИ ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили лавозимида Жозеп Боррелни алмаштириши керак бўлган эстониялик Кая Каллас иштирокидаги учрашув якунлари бўйича журналистлар билан суҳбатда маълум қилди.
«Мен Европа Иттифоқининг энг йирик давлатлари АҚШнинг иштироки қисқариши (Киевни қўллаб-қувватлашда) муносабати билан Украинага ҳарбий ва молиявий ёрдам юкини ўз зиммасига олишга тайёрлигини ҳурмат билан эътиборга оламан», — дея AFP Полша ташқи ишлар вазирлиги раҳбаридан иқтибос келтирмоқда.
Германия, Франция, Италия ва Полша ташқи ишлар вазирларининг Варшавадаги учрашуви Россиянинг Украинага кенг кўламли ҳарбий бостириб кириши бошлангани 1000 кунлигига тўғри келди. Ушбу тадбирдаги муҳим мавзу Доналд Трамп Оқ уйга қайтганидан кейин Европа Иттифоқи ва АҚШ ўртасидаги муносабатлар ривожи ҳам бўлди. Муҳокамаларга Испания ва Буюк Британия ташқи ишлар вазирлари онлайн тарзда қўшилди.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
15:12 / 26.05.2026
Наркожиноятда айбланиб, қидирувда бўлган ўзбекистонлик АҚШдан депортация қилинди
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
11:00 / 28.05.2025