Бухорода ҳайдовчи маст ҳолда автобус бошқариб, одам ташиётганда ушланди
У аввалроқ ҳам спиртли ичимликлар истеъмол қилган ҳолда автобус бошқариб йўловчи ташиган ва бу учун жазоланган.

Бухоро шаҳрида ўтказилаётган рейд тадбирлари давомида йўловчи ташиш билан шуғулланаётган 80 579 WBA рақамли автобус ҳайдовчиси ЙПХ ходимларининг тўхташ ҳақидаги ишорасига бўйсунмасдан ҳаракатни давом эттириб кетган.
Вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизматининг хабар беришича, ҳолат 2024 йил 13 декабр куни юз берган.
Кўрилган чоралар натижасида автобус ҳайдовчиси тўхтатилиб текширилганда унинг маст ҳолатда автобус бошқариб, йўловчи ташиб юргани маълум бўлган.
Ҳолат юзасидан ўтказилган суриштирувда ушбу ҳайдовчи аввалроқ ҳам маст ҳолда автобус бошқариб, йўловчи ташиш билан шуғуллангани аниқланган.
Қайд этилишича, ҳайдовчига тегишли чора кўрилиб, автобус вақтинчалик сақлаш учун жарима майдонига қўйилган.
Мавзуга оид

12:46
Жарима балларини ҳисоблаш 1 майдан бошланмайди

18:55 / 27.04.2025
“24 ёшгача ҳаётимни катталар бошқарган” – Бристол университети магистранти Орзугул Ғойибова ҳикояси

20:44 / 25.04.2025
Ўзбекистонда йил бошидан буён 170 дан ортиқ киши ЙТҲ содир этгани учун қамалди

09:47 / 22.04.2025