Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой энг катта чўлни 3 минг километрлик «яшил белбоғ» билан ўради
Такламакон чўли атрофида миллионлаб дарахт экиш жараёни якунланди.
Хитой дунёдаги иккинчи йирик чўл ҳисобланган Такламакон атрофида 3046 километрлик «яшил ҳалқа» барпо этиш жараёнини якунлади. Ушбу лойиҳа Хитой «яшил девори»нинг бир қисми бўлиб, мамлакатнинг чўлланишини тўхтатишга қаратилган.
Дастур 1978 йилда бошланган ва унинг тўлиқ бажарилиши фақат 2050 йилда кутилмоқда. Бу 100 миллиард туп дарахт экиш режасидан иборат ва тарихдаги энг йирик экологик муҳандислик лойиҳасига айланади.
Хитойнинг «Яшил девори» чўлланишни тўхтатиш учун мўлжалланган дарахтлар, буталар ва қуёш қурилмаларини ўз ичига олган кенг ўрмон ҳимояси тизимидир. Ушбу табиий тўсиқ қишлоқ хўжалигига зарар етказадиган ҳалокатли қум бўронларидан ҳимоя қилади.
Бироқ, лойиҳа баҳсли. Баъзи олимлар ғайриоддий шароитларда дарахт экишнинг мумкин бўлган узоқ муддатли оқибатларига ишора қилиб, унинг барқарорлигига шубҳа қилишади. Шунингдек, у ёввойи табиатга таъсир қилиши ва ўрмонларни касалликларга қарши ҳимоясиз қолдириши ёки қум бўронларини назорат қилишда самарасиз бўлиши мумкинлиги ҳақида хавотирлар мавжуд.
Чўлланиш Хитой ҳудудининг 27 фоизидан ортиғига таъсир кўрсатмоқда ва 400 миллионга яқин одам мамлакат шимоли-ғарбидаги чўлларнинг кенгайиши таъсиридан азият чекмоқда. Уларнинг қум бўронлари баъзан ҳатто Пекинга ҳам етиб боради.
Мавзуга оид
17:43 / 04.04.2025
Хитой Трампнинг чақириғини қабул қилди ва жавоб қайтарди
16:27 / 04.04.2025
Хитой АҚШ товарларига бож тарифларини оширади
17:04 / 03.04.2025
Хитой ва Европа Иттифоқи АҚШ янги бож тарифларига норозилик билдирди
23:16 / 01.04.2025