Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Норвегия Украина ҲДКга 230 млн евролик ёрдам ўтказади
Осло Украина инфратузилмасини Россия Қора денгиз флотидан ҳимоя қилиш муҳимлигини таъкидлади. Украинага ёрдам ҳарбий техника етказиб бериш ва украиналик аскарларни тайёрлашдан иборат.
Норвегия Украина ҳарбий-денгиз кучларига 230 миллион евро миқдорида ҳарбий ёрдам беришини эълон қилди. «Украина аҳолисини ва Украина инфратузилмасини Россия Қора денгиз флоти ҳужумларидан ҳимоя қилиш, шунингдек, Украинага асосий даромад келтирадиган дон ва бошқа маҳсулотларнинг денгиз экспортини ҳимоя қилиш муҳим», деди Норвегия бош вазири Йонас Гар Стёре 16 декабр, душанба куни.
Маблағларнинг катта қисми Украинага ўтган йили Норвегия ва Британия Украина флотини Ғарб иттифоқчилари билан мослаштириш учун тузган денгиз мудофаа иттифоқи доирасида ажратилади. Ёрдам ҳарбий техника етказиб бериш, шунингдек, Украина ҳарбий хизматчиларининг қирғоқ бўйлаб миналарни аниқлаш ва тозалаш самарадорлигини ошириш учун ўқитишни ўз ичига олади.
АҚШ Украинага минглаб ракета ва снарядлар беради
Ўтган ҳафта Қўшма Штатлар Жо Байден президентликдан кетишидан олдин Украинага минглаб ракеталар ва юз минглаб снарядларни топширишни режалаштираётгани маълум бўлганди. «Пентагон келаси беш ҳафта ичида Украинага катта миқдордаги қурол-яроғларни олиб ўтиш учун тарихий саъй-ҳаракатларни амалга оширмоқда. Ҳозирдан январ ойининг ўрталарига қадар биз юз минглаб снарядлар, минглаб ракеталар, юзлаб зирҳли машиналар ва бошқа муҳим активларни етказиб берамиз», — деди Оқ уй вакили CNN телеканалига интервюсида.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
20:37 / 27.05.2025
Келлог: Россия ва Украинанинг урушдаги йўқотишлари 1 миллион кишидан ошди
20:17 / 27.05.2025