Самарқандда автобус пиёдани уриб юборди
Самарқанд шаҳрида автобус йўлнинг белгиланмаган қисмидан ўтаётган пиёдани уриб юбориб, унинг ўлимига сабабчи бўлди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Фото: Самарқанд вилояти ИИБ
Самарқанд шаҳрида автобус пиёдани уриб юбориб, унинг ўлимига сабабчи бўлди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, воқеа 18 декабр куни соат 07:30 атрофида шаҳарнинг Нарпай йўли кўчасида содир бўлган.
Автобус ҳайдовчиси йўлнинг белгиланмаган қисмидан ўтаётган пиёдани уриб юборган. Оқибатда 35 ёш атрофидаги аёл олган тан жароҳатлари билан воқеа жойида вафот этган.
Эътиборли жиҳати, ушбу автобуснинг орқа қисмига «Умр тезликдан муҳимдир» ёзувли баннер жойлаштирилган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Тошкент вилояти Янгийўл туманида 5 болани босиб кетиб, икки нафарининг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи ахлоқ тузатиш жазосини олгани тўғрисида хабар берилганди.
Мавзуга оид

15:52 / 01.04.2025
Тошкент вилоятида Howo, “ЗИЛ”, Cobalt ва Nexia тўқнашди

09:15 / 01.04.2025
“Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” биринчи саммити: Самарқанд муҳим музокараларга тайёрланмоқда

16:13 / 31.03.2025
Самарқанддаги саммит сабаб баъзи талабаларга қисқа муддатли таътил берилади

21:35 / 30.03.2025