Ўзбекистон | 12:05 / 19.12.2024
4363
2 дақиқада ўқилади

20 декабр куни вақти-вақти билан қор ёғади

Ўзгидромет 20 декабр, жума куни кузатиладиган об-ҳаво тўғрисида маълумот берди.

Фото: Kun.uz

Тошкент шаҳри. Ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан қор ёғади, туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак кузатилади. Шамол ғарбдан 5–10 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат кечаси ва кундузи 0...+2 даража бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7–12 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат кечаси –7...–12, кундузи –3...+2 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда бироз қор ёғиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шамол ғарбдан 7–12 метр/сония тезликда эсади, баъзи жойларда 13–18 метр/сониягача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0...–5, кундузи –3...+2 даража бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Самарқанд, Жиззах вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда қор ёғади. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат кечаси –3...+2, кундузи 0...+5 даража бўлади.

Қашқадарё, Сурхондарё вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 метр/сония тезликда эсади, баъзи жойларда 13–18 метр/сониягача кучаяди. Ҳарорат кечаси –2...+3, кундузи +3...+8 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда қор ёғади. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 5–10 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0...–5, кундузи 0...+5 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан қор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин, туман тушади. Йўлларда яхмалак кузатилади. Шамол ғарбдан 7–12 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат кечаси ва кундузи –2...–7 даража бўлади.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид