Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон озиқ-овқат маҳсулотлари Покистон бозорига олиб кирилади
Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Акмал Қосимов ва Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги раҳбари Иброҳим Эргашев Покистонга ташрифи давомида Миллий қишлоқ хўжалиги илмий тадқиқот маркази фаолияти билан танишди.
Мамлакат вакилларига марказ ҳудудида жойлашган ўсимликлар, чорвачилик, балиқчилик, полиз экинлари, жумладан картошкачилик илмий тадқиқот институтлари фаолияти, олиб борилаётган илмий изланишлар, эришилган ютуқлар намойиш этилди.
Уруғчилик йўналишидаги лойиҳалар, юқори ҳосилдор ва касалликларга чидамли навларни яратиш борасидаги тадқиқотлар ҳақида таъкидланди.
Томонлар биргаликда илмий тажрибалар ўтказиш, қўшма тадқиқот лойиҳалари устида ишлаш, соҳага оид маълумот ва тажриба алмашиш тўғрисида келишиб олди.
Шу куннинг ўзида Исломободнинг энг йирик савдо маркази – Centarus Mall супермаркети таъсисчиси Сардар Ясир билан ҳам учрашув ўтказилди.
Мамлакат қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини Покистон бозорига олиб кириш масаласи кўриб чиқилди. Шунингдек, Ўзбекистонда қўшма инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан фикр алмашилди.
2025 йил феврал ойида ушбу савдо маркази ҳудудида Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари кўргазмасини ташкил этишга келишилди.
Мавзуга оид
21:17 / 24.05.2025
“Мудофаамизга яна таҳдид юзага келса, жим ўтирмаймиз” – Покистон элчиси билан суҳбат
00:15 / 20.05.2025
Ҳиндистонда Покистон фойдасига жосуслик қилишда гумонланган 9 киши ушланди
22:12 / 15.05.2025
Покистон ва Ҳиндистон сулҳни 18 майга қадар узайтирди
17:40 / 13.05.2025