Ўзбекистон | 16:35 / 23.12.2024
4877
1 дақиқада ўқилади

1 январга ўтар кечаси Тошкент метрополитени иш жадвали 2 соатга узайтирилади

Таъкидланишича, бу метрополитен тарихида биринчи марта юз бермоқда.

Фото: Kun.uz

«Тошкент метрополитени» ДУК 31 декабрдан 1 январга ўтар кечасидаги иш жадвалини эълон қилди.

Қайд қилинишича, метро 31 декабр тонгги 5:00 дан 1 январ тунги соат 2:00 гача йўловчиларга хизмат кўрсатади. Яъни шу куни метро бекатлари иш вақти одатдагидан 2 соатга узайтирилади. Таъкидланишича, бу метрополитен тарихида биринчи марта юз бермоқда.

Шу билан бирга, метрополитеннинг қўшимча дам олиш кунларидаги жадвали ҳақида маълумот берилмади. Бу ҳақда қўшимча хабар берилиши маълум қилинди.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид