Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Адвокатлар томонидан статистикани тақдим этиш тартиби белгиланди
“Адвокатлик тузилмалари томонидан статистик маълумотларни тақдим қилиш тартиби тўғрисидаги” низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.
Унга кўра, фаолият юритаётган адвокатлик тузилмалари томонидан статистик маълумотлар ҳар бир ҳисобот даври учун тақдим этилади.
Адвокатлик тузилмаси раҳбари томонидан статистик маълумотлар “Юридик ёрдам” ахборот тизими орқали адвокатлик тузилмаси жойлашган жойдаги Адвокатлар палатасининг ҳудудий бошқармасига биринчи ҳисобот даври учун 10 июлгача, иккинчи ҳисобот даври учун келгуси йил 10 январгача тақдим этилади.
Адвокат адвокатлик тузилмасидан чиққан тақдирда, унинг адвокатлик тузилмасидан чиққунига қадар амалга оширилган фаолиятига оид статистик маълумотлар тақдим этилиши керак.
Адвокатлар палатаси ҳудудий бошқармаси томонидан cтатистик маълумотлар Тизим орқали автоматик равишда умумлаштирилади ва ҳар бир ҳисобот даври якунлангандан сўнг келгуси ойнинг 15 санасидан кечиктирмай Адвокатлар палатасига юборилади.
Мавзуга оид
10:40 / 28.05.2025
Олий таълим ташкилотларида қанча талаба таҳсил олаётгани айтилди
11:13 / 27.05.2025
Қайси ҳудудда энг кўп никоҳ қайд этилгани айтилди
13:07 / 26.05.2025
34 йилда умумий ўрта таълим ташкилотлари сони қанчага ошгани айтилди
11:21 / 23.05.2025