Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Ҳелсинки комиссияси Россияда номақбул деб тан олинди
Ҳелсинки комиссияси АҚШ маъмурияти томонидан инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида ҳамкорлик учун тузилган. Россияликлар у билан ҳамкорлик қилгани учун жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин.
Россия Бош прокуратураси АҚШ Ҳелсинки комиссиясини «номақбул ташкилотлар» рўйхатига киритди. Комиссиянинг фаолияти «Россиядаги ижтимоий-сиёсий вазиятни издан чиқаришга қаратилган» — ташкилот аъзолари мамлакат раҳбариятининг ташқи ва ички сиёсатини, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва суд тизимини обрўсизлантирадиган материалларни оммавий равишда тарқатмоқда. Бу ҳақда Бош прокуратура 25 декабр, чоршанба кунги баёнотида маълум қилинган. Бундан буён унинг Россиядаги фаолияти тақиқланган ва россияликлар у билан ҳамкорлик қилгани учун жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин.
АҚШ Ҳелсинки комиссияси 2023 йил май ойида президент Жо Байдендан ATACMS баллистик ракеталарини Украинага топширишга рухсат беришни сўради. Байден маъмурияти 2023 йил сентябрь ойида ATACMS'ни Киевга етказиб беришни маъқуллаганида, комиссия қарорни олқишлади.
«ПостРоссия давлатлари форуми» РФда террористик деб тан олинди
Россия Олий суди мухолифатчи Иля Пономаревнинг сепаратистик кайфиятдаги «ПостРоссия эркин давлатлари форуми»ни Россия Федерацияси бош прокурори талабига биноан террорчи ташкилот деб тан олди. Бу ҳақда 22 ноябр куни Бош прокуратура сайтида эълон қилинган хабарда айтилади.
Россия хавфсизлик тузилмалари расмийларига кўра, «ПостРоссиянинг эркин давлатлари форуми» «миллий ва минтақавий йўналишлар бўйича ташкил этилган» 172 таркибий бўлинмадан иборат.
Форум веб-сайтида унинг мақсади «Россия Федерацияси деб аталадиган ҳудудни деколонизация қилиш», «Московия оккупацияси ва мустамлакасидан озод қилиш» ва «янги геосиёсий субъектларни яратиш, шунингдек, кейинчалик построссия маконининг келажакдаги мустақил давлатларини реконструкция қилиш» деб кўрсатилган. Россия ўрнига «Эркин давлатлар форуми» 41 та мустақил давлатни яратишни таклиф қилади, жумладан: «Сибир Қўшма Штатлари», «Смаландия», «Кумикия», «Коландия» ва бошқалар.
2024 йил март ойида «ПостРоссия эркин давлатлари форуми»Россияда номақбул ташкилот сифатида тан олинган.
Мавзуга оид
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради
14:54 / 12.05.2025
Россия ТИВ: Аввал Истанбулдаги музокаралар, кейин - сулҳ мавзуси
13:00 / 12.05.2025