Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Никосияда Кипр-Ўзбекистон бизнес ассоциацияси ташкил этилди
Ўзбекистон элчиси Абат Файзуллаевнинг Кипр Республикасига ташрифи давомида ушбу давлат Савдо ва саноат палатаси президенти Ставрос Ставроу билан учрашуви бўлиб ўтди.
Палата раҳбари жорий йил июл ойида Ўзбекистонга бўлиб ўтган сафарини юқори баҳолади.
"Ўзаро савдо ва инвестиция соҳасида ҳамкорлик учун юқори салоҳият мавжуд. Шу нуқтайи назардан, биз Ўзбекистон элчихонаси билан ҳамкорликда Кипр-Ўзбекистон бизнес ассоциациясини ташкил этиш ғоясини рўёбга чиқаришдан жуда ҳам мамнунмиз", – деди у.
Шундан сўнг, Кипр-Ўзбекистон бизнес ассоциациясининг илк таъсис йиғилиши ўтказилди. Мазкур тадбирда ассоциация таъсисчилари бўлган Кипр Савдо ва саноат палатаси ҳамда компаниялари вакиллари иштирок этди. Тадбирнинг очилиш қисмида Палата президенти Ставрос Ставроу ва Ўзбекистон элчиси Абат Файзуллаев нутқ сўзладилар.
Элчи Ўзбекистонда амалга оширилаётган туб ислоҳотлар ва савдо-инвестициявий салоҳият тўғрисида иштирокчиларга батафсил маълумот берди. Йиғилиш якунида Кипр-Ўзбекистон бизнес ассоциациясининг таъсис ҳужжати расман тасдиқланди.
Ушбу янги ассоциация Ўзбекистон ва Кипр Республикаси ўртасида иқтисодий, молиявий, банк, савдо ва туризм соҳаларида алоқаларни рағбатлантириш, шунингдек, ишбилармон доираларнинг манфаатларини илгари суришни мақсад қилган.
Мавзуга оид
19:01 / 23.04.2025
Шимолий Кипр ва туркий бирлик: зиддият эмас, тадрижийлик
22:37 / 02.04.2025
Кипр парламентида Роман Абрамовичнинг фирмасини текшириш талаб қилинди
13:03 / 20.03.2025
Кичик бизнес уюшмаси ташкил этилади
10:56 / 08.03.2025