Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кениядаги қишлоққа осмондан ярим тонналик металл ҳалқа қулаб тушди
Найробидан 120 километр жануби-шарқда жойлашган Мукуку қишлоғига диаметри 2,5 метрга етадиган металл ҳалқа қулаб тушди. Кения космик агентлиги бу ташувчи ракетанинг бир қисми бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.
Кения пойтахти Найробидан 120 километр жануби-шарқда жойлашган Мукуку қишлоғига 30 декабр куни осмондан диаметри 2,5 метрга, оғирлиги эса ярим тоннага яқин металл ҳалқа қулаб тушди. Бу ҳақда Кения космик агентлиги хабар берди.
Дастлабки маълумотларга кўра, қулаб тушган металл бўлаги ташувчи ракетанинг ажратувчи ҳалқасига ўхшаб кетади. «Бундай объектлар одатда Ер атмосферасига киришда ёниб кетишга ёки океан каби кимсасиз ҳудудларга тушишга мўлжалланган», — дейилади агентлик хабарида. Агентлик ҳалқанинг қулашини «ягона ҳодиса» деб атаб, уни халқаро космик ҳуқуқлар доирасида тергов қилади.
Гувоҳлардан бирининг айтишича, у сигирига қараётганида гумбурлаш овозини эшитган, шундан кейин қишлоқнинг бошқа аҳолиси ҳам «осмондан секин қулаётган» қизил рангли улкан ҳалқасимон объектни кўрган. Ҳалқа ерга тушгач совиб, кулранг бўлиб қолган.
Ҳалқанинг қулаши оқибатида маҳаллий аҳолига зарар етмаган. Кения космик агентлиги ушбу объект хавф туғдирмаслиги ва ўрганиб чиқилишини маълум қилди.
2024 йилда Европа космик агентлиги Ернинг қуйи орбитасида 14 минг тоннадан зиёд материаллар борлиги, уларнинг учдан бир қисми — космик чиқиндилар эканини маълум қилганди. Ҳар йили янги парвозлар амалга оширилиши ҳисобига ушбу чиқиндилар ҳажми ортиб боради.
Мавзуга оид
22:56 / 23.05.2025
Хитойлик тайконавтлар очиқ космосда 8 соатлик миссияни амалга оширди
01:39 / 17.05.2025
Virgin Galactic космосга парвозлар нархини оширади
00:31 / 24.04.2025
Кения президенти россиялик олиргархнинг пулларини ювишда айбланмоқда
17:37 / 22.04.2025