Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Гренландия бош вазири Даниядан мустақилликни талаб қилди
Гренландия бош вазири Муте Эгеде Даниядан мустақиллик тарафдори эканини билдирди. Доналд Трамп аввалроқ оролни сотиб олиш режасини эълон қилган эди.
Гренландия бош вазири (Дания таркибидаги автоном ҳудуд) Муте Эгеде дунёдаги энг катта оролнинг мустақиллиги ҳақида гапирди. Бу сўзлар унинг 2 январ, пайшанба куни Гренландия ҳукумати сайтида чоп этилган янги йил мурожаатида келтирилган.
Эгеде «мустамлака даври кишанларига» қарши
«Мамлакатимиз навбатдаги қадамни ташлаши вақти келди. Дунёнинг бошқа давлатлари каби биз ҳам мустамлакачилик даври кишанлари деб аташимиз мумкин бўлган ҳамкорликдаги тўсиқларни олиб ташлаш, олдинга интилиш устида ҳаракат қилишимиз керак. Тарих ва бугунги шароитлар Дания Қироллиги билан ҳамкорлигимиз тўлиқ тенгликни таъминламаганини кўрсатди ва агар биз Дания конституциясига таянишда давом этсак, тенг ҳуқуқли ҳамкорликни яратиб бўлмайди», дейилади мурожаатда.
«Бизнинг келажагимизни, жумладан, кимлар билан яқиндан ҳамкорлик қилишимиз ва савдо алоқаларимиз қандай бўлиши кераклиги ҳақида қадам ташлаш ва шакллантириш вақти келди, чунки бизнинг бошқа давлатлар билан ҳамкорлигимиз ва савдо алоқаларимиз фақат Дания орқали давом эта олмайди», дея қўшимча қилди сиёсатчи .
Сўнгги бир неча йил ичида Гренландия парламенти ва ҳукумати «Даниядан ажралиб чиқишимиз учун асос бўлган конституциямизни ишлаб чиқиш бўйича чоралар кўриш мақсадида биргаликда ишладилар», деди у.
«Гренландия халқининг мустақилликка эришиш қобилияти мустақилликка эришишнинг ҳуқуқий асосини яратган «Ўзини-ўзи бошқариш тўғрисида»ги қонун ҳужжатларида ҳам мустаҳкамлаб қўйилган. Қонунда кўзда тутилган имкониятлар ва қоидалар доирасида Гренландиянинг мустақил давлат сифатида асосларини яратишга киришилди», — дея қўшимча қилди Эгеде.
Гренландия бош вазири Трампнинг оролни АҚШга сотиш ғоясини рад этди
Гренландия бош вазири Муте Эгеде АҚШ сайланган президенти Доналд Трампнинг оролга Вашингтон томонидан «эгалик ва назорат қилиш» зарурлиги ҳақидаги сўзларига жавоб қайтарди. ОАВ 23 декабр куни унинг сўзларидан иқтибос келтирди: «Гренландия Гренландия халқига тегишли».
Эгеде шундай қўшимча қилди: «Биз сотмаймиз ва сотилмаймиз. Озодлик учун узоқ давом этган курашимизни бой бермаслигимиз керак». Шу билан бирга, сиёсатчи Гренландия «бутун дунё, айниқса қўшнилар билан ҳамкорлик ва савдо қилиш учун» очиқ қолиши кераклигини таъкидлади.
Мавзуга оид
23:20 / 22.05.2025
Данияда пенсия ёши оширилади
19:42 / 27.04.2025
Туркиялик эркак операциядан кейин она тилини унутиб, бошқа тилда гапиришни бошлади
14:25 / 17.04.2025
Дания аскарларини Украинага ўқитиш учун жўнатмоқчи
08:00 / 08.04.2025