Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хорижий тилни биладиган давлат хизматчиларига устама тўлаш тўхтатилди
1 январдан эътиборан, хорижий тиллардан миллий ва халқаро сертификатга эга давлат бошқарув идораларининг барча бўғинлари ходимларига қўшимча устама тўлаш тўхтатилди.
Бу – 2025 йилги давлат бюджети тўғрисидаги қонун ижросини таъминлашга оид президент қарорида кўзда тутилган.
Хорижий тилни биладиган давлат хизматчиларига устама тўлаш 2022 йил 1 январдан бошланган эди. Орадан 2 йил ўтиб, бу тартиб бекор қилинди.
Устама миқдори ходимнинг лавозим маошига нисбатан 20 фоизгача деб белгиланган эди.
Аввалроқ, хокимликларда ишловчи ходимларнинг иш ҳақини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилиши маълум қилинганди.
Мавзуга оид
09:49 / 23.05.2025
Айрим шифокорларга қўшимча устамалар тўланади
11:01 / 22.05.2025
Тиббиёт менежерлиги бўйича сертификатга эга айрим раҳбарларга устамалар тўланади
12:27 / 12.04.2025
Йўл ҳаракати соҳасидаги айрим давлат хизматлари рақамлаштирилади
12:28 / 11.04.2025