Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2024 йилда 80 мингдан ортиқ мигрант Россиядан чиқариб юборилди
Ўтган бир йил ичида мамлакатдан чиқариб юборилган мигрантлар сони 2023 йилга нисбатан қарийб икки баробарга кўп. Таъкидланишича, Москва ва Москва вилоятининг ўзидан 23 минг мигрант чиқариб юборилган.
Россияда 2024 йил давомида 80 мингдан ортиқ чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахс миграция қоидаларини бузгани учун мамлакатдан чиқариб юборилди. Бу ҳақда Федерал суд ижрочилари хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, Москва ва Москва вилоятидан 2024 йилда 23 минг мигрант чиқариб юборилган. Судлар уларни РФ ҳудудига кириш ёки мамлакат ҳудудида бўлиш қоидаларини бузганликда айбдор деб топган.
Таққослаш учун «ТАСС» агентлиги ўтган йиллар давомида мигрантларнинг чиқариб юборилишига оид маълумотларни келтирган, аммо улар қаердан олинганига аниқлик киритмаган. Шундай қилиб, 2023 йилда Россияда 44,2 минг чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахс чиқариб юборилган бўлса, 2022 йилда ушбу кўрсаткич 26,6 минг мигрантни ташкил этган.
РФ бош суд ижрочиси Дмитрий Аристовнинг сўзларига кўра, 2017-2022 йиллар давомида Россиядан жами 200 мингга яқин мигрант мамлакатдаги миграция қонунчилиги ва меҳнат фаолияти тўғрисидаги қонунларни бузгани учун чиқариб юборилган.
2025 йил 1 январдан бошлаб Россияга кирувчи хорижий фуқароларнинг вақтинча бўлиш муддатига оид қонунчиликдаги ўзгаришлар кучга кирди. Жумладан, хорижликларнинг Россияда визасиз бўлиш муддати 90 кунгача қисқартирилди. Илгари бу муддат 180 кунни ташкил қилар эди. Ўзгартиришлар Россияга визасиз кирадиган чет эл фуқароларига тегишли. Россияга виза билан келган хорижликларнинг вақтинча бўлиш муддати ўзгаришсиз қолмоқда.
Аввалроқ Россияда депортация режимига тушган мигрантлар устидан назорат талаблари доирасида полицияга улар яшайдиган уйлар ва бошқа биноларга тўсқинликсиз кириш ҳуқуқи берилиши маълум бўлганди.
Мавзуга оид
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради
14:54 / 12.05.2025
Россия ТИВ: Аввал Истанбулдаги музокаралар, кейин - сулҳ мавзуси
13:00 / 12.05.2025